Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
13.
12. 2022
15:30
2692
Новости

Ялпи мажлисда  “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Давлат экология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексига тегишли қўшимчалар киритиш орқали чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланадиган солиқ тўловчиларга айрим солиқ имтиёзларини бериш таклиф этилмоқда.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши санитар тозалаш корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларда узоқ муддатли инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини рағбатлантириш ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг самарали ташкил этилишини таъминлашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси қабул қилинди .

Ялпи мажлисда шунингдек, “Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан  кўриб чиқилди.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тупроқлар унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш, тоза тупроқда сифатли ва хавфсиз маҳсулот етиштириш ҳамда  яйлов ўсимликлари биохилма-хиллигини оширишга хизмат қилади.

Мажлисда ушбу қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қабул қилинди. https://t.me/qonunchilikpalatasi/13159 

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы