Унда Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази Бош директори Ғ.Мухамедов ҳам иштирок этмоқда.
Мазкур йиғилишда Эспо конвенцияси ва Стратегик экологик баҳолаш ҳақидаги протоколни амалга оширишни таъминлаш бўйича янги механизмлар кўриб чиқилади.
Бугунги кунда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш юзасидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир муҳим қарорларни қабул қилишда шаффофликни таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб қилиш ишларини олиб боришда халқаро тажрибани қўллаш бўйича Эспо конвенцияси котибияти билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси Эспо конвенцияси ва Стратегик экологик баҳолаш талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда бир қатор илғор ҳалқаро ва хорижий тажрибалар амалиётга тадбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати