Афсуски, бугунги кунда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш орқали атроф-муҳитни ифлослантириш одатий ҳолга айланди.
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг мутахассис ва инспекторлари ташаббуси ва вилоят ИИБ ҳамда Бухоро телевиденияси ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида писта пўчоғи, сигарета қолдиқлари, шу билан бирга турли маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаётган фуқаролар орасида тушунтириш ишлари ва рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш хақининг ярим баробари миқдорида (111 500 сўм) маъмурий жарима қўлланилди.
Азиз юртдошим! Ёдингизда бўлсин: тозаланадиган эмас, ифлослантирилмайдиган жой покиза бўлади.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати