Жаҳон асаларилар куни
10.
10. 2023
12:15
1843
Событие

Асалнинг қанчалик шифобахш эканлигини биласизми?

Тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино “Асал аъзойи баданга тетиклик бағишлайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, иштаҳани очади, хотирани мустаҳкамлайди, эрта қаришнинг олдини олади,” дея ёзиб қолдирган. Дарҳақиқат, минг дардга даво, дея эътироф этиладиган асалнинг ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасини, гастрит, жигар хасталиги, буйрак, юрак-қон томир, асаб, кўз касалликлари, анемия – камқонлик каби хасталикларни даволашда асқотиши фанда яхши маълум. Шу боис ҳам кўп хонадондан ёзу қиш асал аримайди. Серқуёш, гўзал табиатли она юртимизнинг ҳар бир гўшасида асаларилар боқилиб, турфа хилдаги асал маҳсулотлари элимиз дастурхонига тортиқ қилинади.

 

2018 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 20 майни Бутунжаҳон асаларичилар куни, деб эълон қилган. Ҳар йили ушбу сана кенг жамоатчилик эътиборини асаларилар ва бошқа чанглатувчиларнинг инсон ва сайёрамиз соғлиғини сақлашда тутган муҳим ўрни ҳамда бугунги кунда улар дуч келаётган кўплаб таҳдидларга қаратиш имконини беради.

 

Мамлакатимизда ҳам асаларичиликни ривожлантириш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли хонадонларида оилавий тарзда ушбу сердаромад юмуш билан шуғулланишга имконият яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир. Мазкур қарор билан “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси ташкил этилиб, унинг зиммасига қатор муҳим вазифалар юклатилди.

Полезные ресурсы