Бўстонлиқ тумани Угом дарёсининг чап қирғоғида дарёнинг муҳофаза минтақасида қурилган ноқонуний қурилишлар юзасидан ахборот
29.
04. 2020
18:27
6533
Эконадзор

Давлат экология қўмитаси ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Хумсон қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган Угом дарёсининг чап қирғоғида дарёнинг муҳофаза минтақасида қурилган ноқонуний қурилишлар бўйича ҳабар қолдирди. Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳолатни ўрганиш учун бевосита хабарда баён этилган манзилга чиқдилар.

Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам Угом дарёсининг чап соҳили, дарёнинг қирғоқолди муҳофаза минтақасида «FUNNY TREVEL» МЧЖ томонидан 12 та енгил типдаги супа (топчан) ва 1 та 10 х 8 метрли капитал қурилмаларнинг девор қисми қурилганлиги аниқланди.

Шу билан бирга Бўстонлиқ туман ҳокимлиги томонидан «FUNNY TREVEL» МЧЖ сувда «RAFTING» спорт турини ривожлантириш учун ер майдони ажратилган бўлиб, МЧЖ ўзига ажратилган ер майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш куни 12 та енгил типдаги супаларнинг (топчан) 8 таси тўлиқ бузиб ташланди ва қолган 4 та енгил типдаги топчан ва капитал қурилиш биноси деворларини бузиш ишлари бошланди.

Бу билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 981-сонли қарори талаблари бузилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вилоят прокуратурасига тақдим этилди.
 

 
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы