Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан ҳосил бўлган чиқинди сувларнинг оқизилаётганлиги тўғрисидаги видео лавҳа юзасидан
04.
05. 2020
14:10
6047
Эконадзор

2020 йил 2 май куни интернет тармоғи орқали Фарғона вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона каналига «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан» (ФНҚИЗ) ҳосил бўлган чиқинди сувларнинг оқизилаётганлиги тўғрисидаги видео лавҳа ва мурожаат Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Жанубий Фарғона каналининг Тошлоқ тумани ҳудуди ФНҚИЗ орқа томонидан оқиб ўтувчи қисмида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида ФНҚИЗдан ҳеч қандай нефт маҳсулотлари каналга оқизилмаганлиги кузатилди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида каналнинг бошланғич, ўрта ва қуйи қисмиларидан таҳлил учун намуналар олинди. Шунингдек, ушбу ҳудудда деҳқончилик фаолиятини олиб бораётган «Донахон» фермер хўжалиги раҳбари билан олиб борилган суҳбат жараёнида қариб 3-4 йилдан бери канал сувида нефт муҳсулоти оқмаётганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек Бободеҳқон кўчасида яшовчи фуқаро Лутфулло ҳам каналда хеч қандай нефт маҳсулоти оқмаганлигини тасдиқлади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, айни вақтда мазкур корхонанинг 15% қисми фаолият юритмоқда.

Ҳозирда мазкур масала назоратга олинган бўлиб, якуний маълумот корхона текширилгандан ҳамда таҳлил натижалари маълум бўлгандан сўнг қўшимча равишда ҳабар қилинади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы