Китоб тумани, «Сариосиё» ва «Нурафшон» МФЙ аҳолисининг 2020 йил 3 май куни Китоб тумани, «Хайробод Сервис» МЧЖ га қарашли пишиқ ғишт ишлаб чиқариш заводи манбасидан атмосфера ҳавосига бир вақтнинг ўзида юқори миқдорда ифлослантирувчи моддалар ташланаётганлиги тўғрисида Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига мурожаат келиб тушди.
Мурожаат бошқарма инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида, баён этилган МЧЖ бошлиғи Ж.Хомидовнинг тушунтириш хатига мувофиқ, ҳақиқатан ҳам 2020 йил 3 май куни завод ходимлари иш жараёнларини ишга тушириб олиш мақсадида кўмирни ёқиб олиш учун ишдан чиққан автошиналардан фойдаланиб ёққанда, заводнинг ифлослантириш манбасидан бир вақтнинг ўзида юқори миқдорда ифлослантирувчи моддалар чиқариб юборилган.
Шу билан бирга мазкур корхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига мувофиқ атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг хавфлилик даражаси бўйича 3 тоифага мансуб бўлса-да, жамиятни ишлаб чиққан норматив - меъёрий ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугаганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат бўйича «Хайробод Сервис» МЧЖ бошлиғи Ж.Хомидовга нисбатан маъмурий чора қўллаш мақсадида тушунтириш хати олинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Атмосфера ҳавосини ифлослантирганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорига мувофиқ 3 606 813 сўм миқдорида компенсация тўлови ҳисобланиб, тўлиқ ундириб олинди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати