Хоразм вилояти: ноқонуний чиқиндихона маҳалла аҳолиси билан ҳамкорликда бартараф қилинди
13.
05. 2020
12:11
5677
Эконадзор

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Тупроққалъа туман инспекцияси ходимлари томонидан мунтазам рейдлар ўтказилиб келинмоқда. Рейдлар давомида аниқланган ноқонуний чиқиндихоналарни бартараф этиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, яқинда Тупроққалъа туман инспекцияси томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида «Шорлаук» маҳалласи Хуммуз тепа ҳудудида ноқонуний чиқиндихона борлиги аниқланди. Мазкур чиқиндихона маҳалла фаоллари, ҳомий ташкилотлар томонидан зудликда бартараф қилиниб, чиқиндилар олиб чиқиб кетилди ва чиқинди полигонига жойлаштирилди. Маҳалла раисига қатъий огоҳлантириш берилди.

Афсуски, бугунги кунда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш орқали атроф-муҳитни ифлослантириш одатий ҳолга айланди. Наҳотки, чиқиндини чиқинди қутисига олиб бориб ташлаш шунчалик қийин бўлса?!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы