Сирдарё вилояти: Браконьерликка қарши кураш ойи – ноқонуний балиқ ови тафсилоти
14.
05. 2020
12:11
5852
Эконадзор

Сўнгги йилларда экологияни муҳофаза қилишга қаратилаётган эътибор туфайли табиатнинг мўъжизакор неъматларини сақлаш, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш борасида тизимда сезиларли ишларга қўл урилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг ташаббуси билан 2020 йилнинг май ойи«Браконьерликка қарши кураш ойи» деб эълон қилиниши ушбу фикримизни тасдиқлайди.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар ходимлари жорий йилнинг 10-май куни қонунбузилиш ҳолатлари ва уларнинг олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбирини ўтказди ва шу куни қонунбузилиш ҳолатини аниқлади. Шунингдек, Мирзаобод тумани «Дўнгариқ» МФЙ ҳудудида 4 нафар фуқаролар ноқонуний балиқ овлаётгани аниқланиб, улардан 1 та резина қайиқ, 7 та тўр, 2 та эшкак, 117 дона сазан балиғи далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90–моддаси 4–қисми билан 52 182 000 сўм миқдорида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори белгиланди. Ҳозирда аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы