21.
05. 2020
14:12
6316
Эконадзор
Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат рейд тадбирида Навбаҳор туман «Метан» массиви ҳудудида жойлашган давлат заҳира ерларидан Кармана тумани «Аллон» МФЙда яшовчи фуқаро Ш.А. томонидан ноқонуний равишда норуда қазилма бойликлар қазиб олинаётган вақтида тўхтатилди ва ноқонуний ҳаракатнинг олди олинди.
Ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1- қисми билан 2 млн 230 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати