Мурожаат жойига чиқиб ўрганилди
09.
06. 2020
17:47
5597
Эконадзор

2020 йил 1 июнь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент цемент заводи фаолиятининг атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатаётгани, шовқин, шамол таъсирида чанг кўтарилиши каби аҳоли эътирозлари баён этилган пост жойлаштирилди.

Ҳолат Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Сергели тумани ҳокимлиги, Тадбиркорлар мурожаатлари бўйича ташкил этилган Ўзбекистон Бош вазирининг Сергели тумани бўйича қабулхонаси томонидан тўлиқ ўрганилди.

Ўрганиш натижалари цемент заводининг аҳоли яшаш жойига яқин масофада қурилгани, ҳақиқатан чанг, шовқин борлиги, санитария талабларига жавоб бермаслигини кўрсатди.

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси суд органлари томонидан тегишли хулосалар тақдим этилгунига қадар цемент заводи раҳбариятига атроф муҳитни тозалаш, ободонлаштириш, ҳудудни тартибга келтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы