Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини самарали ташкил этиш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғи ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф қилиш асосий устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирда ихтисослашган кластерларни ташкил этиш, соҳадаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади.
2020 йил 11 июнь куни Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков Бухоро вилоятига ташриф доирасида Ромитан туманидаги «Tozalik Madaniy ATI» МЧЖ фаолияти билан танишиб чиқди.
Тадбиркор томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш, кайта ишлаш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди, фаолият самарадорлигини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати