Қорақалпоғистон: Балиқ овлари қимматга тушмоқда
12.
06. 2020
11:43
5429
Новости

Браконерликка қарши кураш ойлиги доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги инспекторлар ноқонуний ов ва балиқ овлаш билан шуғулланадиган қонунбузарларга ва ўсимлик дунёсидан ноқонуний фойдаланадиган, дарахт ва буталарни рухсатсиз кесадиган ҳуқуқбузарларга қарши кескин курашмоқда.

Жумладан, ўтказилган рейд тадбирида Тахтакўпир тумани «Дауран қос» овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар Ш.Е. ва К.Д. томонидан 52 дона илонбалиқлар овлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан 11 миллион 596 минг сўм зарар ҳисобланди ва суд органига ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланди. Ашёвий далил сифатида олинган балиқлар Нукус шаҳридаги Ногиронлар уюшмасига хайрия эҳсон сифатида топширилди.

Балиқ ови ман қилинган бир пайтда жорий йил май ойининг ўзида 19 та ноқонуний балиқ овлаш ҳолати кузатилди. Буларнинг барчаси учун 124 миллион 292 минг сўм миқдорида зарар ҳисобланди ва тегишлилиги бўйича суд ҳамда прокуратура органларига ўтказилди. Биргина июнь ойининг ўтган даврида 7 та факт аниқланиб, қарийб 35 миллион сўм жарима ва зарар ҳисобланган.
 

Е.Қаноатов, ЎзА

Манба: http://uza.uz/oz/society/bali-ovlari-immatga-tushm...


 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы