Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани. Мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмоқда
30.
06. 2020
20:32
5702
Эконадзор

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириб келмоқда. Хусусан, яқинда шаҳримизнинг Яшнобод тумани Тузель – 1 даҳаси 11, 12 ва 17 кўп қаватли уйлар олдида дарахт кесилиши юзасидан мурожаат келиб тушди.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 30 июнь санасида инспекторларимиз зудлик билан жойига чиқиб ўрганиш олиб борди. Олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, ушбу ҳудудда жами 6 (олти) дона дарахт табиий омиллар таъсирида зарарланиб синганлиги оқибатида хулосаси борлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, дарахтлар ноқонуний кесилса, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79 ва 162 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 198 моддасига асосан жиноий жавобгарлик назарда тутилган.


 


 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы