Навоий вилояти. Ижтимоий тармоқда тарқалган мурожаат ўрганилди
02.
07. 2020
18:59
5548
Эконадзор

2020 йил 1 июль куни «Telegram» ижтимоий тармоғидаги мурожаат Навоий вилояти Кармана тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганилди.

Ўрганиш давомида «Кармана обод Дўстлик» хусусий уй жой маиший ширкат бошқарувчиси А.Ғаниев Кармана туман «Кумушкон» МФЙ ҳудудида жойлашган икки қаватли уйларнинг 5 уй атрофига маиший суюқ чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-модданинг 1-қисми билан 669 000 сўм миқдорда жарима белгиланиб маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ўз ҳудудингизни озода, покиза сақланг! Ўзингиз ва оила аъзолариннгиз саломатлигига, шунингдек кўчалар, ҳовлилар, кўп қаватли уйлар атрофларини покиза сақланишига ғоятда эътибор бўлинг.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы