Жиззах вилояти. Профилактика тадбирлари тавом этмоқда.
06.
07. 2020
19:31
6723
Эконадзор

Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Пахтакор туман инспекцияси томонидан жойларда дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесилишининг олдини олиш юзасидан профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Ўтган ҳафта давомида туман инспекторлари туманнинг «Дилором», «Тошкент», «Дўстлик», «Пахтакор» МФЙ аҳолиси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5863-сонли «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонининг мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича давра суҳбатлар уюштиришди.

Шунингдек, дарахтлар шохларини ўзбошимчалик билан бутаган фуқароларга мораторий юзасидан тушунчалар берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Полезные ресурсы