Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш борасида
24.
07. 2020
17:50
5711
Новости

Биринчи ярим йиллик якунлари буйича “Zoom” платформасидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

2020 йил 23 июль куни Давлат экология қўмитаси мажлислар залида онлайн-йиғилиш бўлиб ўтади. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш борасида биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар, қўмита тизимидаги ташкилотлар ҳисоботлари тингланди. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб корхоналарнинг локал оқова тозалаш иншоотлари билан таъминланганлигини ўрганиш натижалари кенг муҳокама қилинди. Бу борада амалга оширилган ишлар самараси ҳақида сўз юритилди. Шу билан бирга мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар берилди, вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, республикада ғишт заводлари ва тупроқ карьерларида рекультивация масалаларини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Бу борадаги ютуқ ва камчиликлар сарҳисоб қилинди.

Йиғилиш сўнгида соҳага доир қонун ва қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар кенг муҳокама қилинди.

Умуман, мазкур онлайн-йиғилишда кун тартибидан ўрин олган масалалар танқидий-таҳлилий жиҳатдан чуқур кўриб чиқилди. Қўмита раҳбарияти томонидан соҳа йўналишида йўл қўйилган камчиликларнинг бартараф этилиши юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди. Шунингдек, иш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди, белгиланган вазифаларга масъулият билан ёндошиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы