«ОЗОН – ҲАЁТ УЧУН!» онлайн танловида фаол иштирок этинг!
04.
08. 2020
18:10
7925
Новости

Агар ижодий ёндашган ҳолда видеоролик тайёрлаш, мақола ёки шеър ёзиш қобилиятига эга бўлсангиз, бу танлов айнан Сиз учун!

16 сентябрьХалқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Давлат экология қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ихтирочи аёллар маркази, ГЭФ ҳамда БМТ  Тараққиёт Дастури  «ОЗОН – ҲАЁТ УЧУН!» мавзуида 2020 йил август-сентябрь ойларида ижодий ишлар онлайн танловини эълон қилади.

Танлов 3 та номинация бўйича қуйидаги талаблар асосида ўтказилади:

 «Энг яхши видеоролик» номинацияси

Танловга она табиатни, хусусан, озон қатламини ҳимоя қилиш, унинг аҳамияти ва   емирилиши оқибатлари ҳақида тайёрланган видеороликлар қабул қилинади. Иштирокчи томонидан давомийлиги 3 дақиқагача бўлган видеоролик тайёрланиб, #ozon_qatlami_va_men, #ozon_hayot_uchun ёки #mening_oilam_va_ozon_qatlami хэштеглари остида Facebook, Instagram ҳамда бошқа ижтимоий саҳифаларга жойлаштирилиши ва @ozonqatlami_bot телеграмм-ботига белгиланган тартибда юборилиши керак. Видеороликни баҳолашда сюжетнинг ўзига хослиги, креатив ёндашув, янгича қарашлар ва ғоялар эътиборга олинади. Танлов барча иштирокчилар учун очиқ.

– «Энг яхши мақола» номинацияси

Танловга журналистлар томонидан чоп этилган, озон қатламининг аҳамияти, емирилиш оқибатлари ҳамда она табиатни, хусусан, озон қатламини ҳимоя қилишга бағишлаб «Озон – ҳаёт учун!» рукни остида ёзилган мақолалар қабул қилинади. Танловга топшириладиган мақолалар (ўзбек, қорақалпоқ, рус ёки инглиз тилларида) босма ОАВ ёки ОАВ сифатида расмий рўйхатдан ўтган интернет нашрларда чоп этилган бўлиши керак. Шунингдек тайёрланган мақола #ozon_qatlami_va_men, #ozon_hayot_uchun ёки #mening_oilam_va_ozon_qatlami хэштеглари остида Facebook ҳамда бошқа ижтимоий саҳифаларга жойлаштирилиши лозим. Мақола чиққан ОАВни PDF ёки сканер ҳолатда ҳамда интернет нашрда чоп этилган мақоланинг ҳаволаси @ozonqatlami_bot телеграмм-ботига белгиланган тартибда юборилиши керак.

– Энг яхши шеър номинацияси

Танловга озон қатламининг аҳамияти, емирилиш оқибатлари ҳамда она табиатни, хусусан, озон қатламини ҳимоя қилишга бағишлаб (ўзбек, қорақалпоқ, рус ёки инглиз тилларида) ёзилган шеърлар қабул қилинади. Шеърни баҳолаш мезонида ғоясининг юқорилиги ва мазмунининг теранлиги, бадиийлигиэътибор берилади. Танловга топшириладиган шеър босма ОАВ ёки ОАВ сифатида расмий рўйхатдан ўтган интернет нашрларда чоп этилган бўлиши керак. Шунингдек тайёрланган шеър #ozon_qatlami_va_men, #ozon_hayot_uchun ёки #mening_oilam_va_ozon_qatlami хэштеглари остида Facebook ҳамда бошқа ижтимоий  саҳифаларга  жойлаштирилиши лозим. Шеър эълон қилган  ОАВни PDF ёки сканер ҳолатда ҳамда интернет нашрда чоп этилган шеърнинг ҳаволаси @ozonqatlami_bot телеграмм-ботига белгиланган тартибда юборилиши керак. Танлов барча иштирокчилар учун очиқ.


ТАНЛОВГА ИШ ТОПШИРИШ  МУДДАТИ: 2020 йил 3 августдан 5 сентябрь  соат 18:00 гача.

Онлайн танловда иштирок этиш учун муаллиф www.o3.uz сайтидан иштирокчи анкетасини юклаб олиб, у ерда ИФШ ҳамда телефон рақамларини кӯрсатган ҳолда файлларни (zip) папкада танлов номинацияси кўрсатилган ҳолда @ozonqatlami_bot телеграмм-ботига юбориши керак:

 «Энг яхши видеоролик» учун  avi, mp4 ёки mpeg форматдаги  видеоролик;

 «Энг яхши мақола»  ва «Энг яхши шеър» учун PDF форматдаги нусхаси ёки ОАВда чоп этилган мақола ёки шеърнинг сканердан ўтган PDF  форматдаги нусхаси.   

 Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган танлов материалга ҳаволалар.


Танлов ва Озон қатлами бўйича маълумотлар билан танишиш учун www.o3.uz сайтига ташриф буюришингиз мумкин.

Танловда иштирок этиш учун фақат озон қатламини ҳимоя қилишга бағишланган ишлар қабул қилинади. Танловга ҳар бир иштирокчидан фақат битта иш қабул қилинади.

Муаллифлик ҳуқуқларини бериш: Танловга ишини юборган иштирокчи муаллифлик ҳуқуқини ташкилий қўмита ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўз ижодий ишини тарқатиш, кўпайтириш, нусха олиш, нашр этиш ва фойдаланишига розилик беради. Ташкилий қўмита ва ҳамкор ташкилотлар ўз нашрларида ишларнинг муаллифини кўрсатишга мажбурдирлар.

Танлов ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилари «16 сентябрь – Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни»да эълон қилинади ва диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланадилар. Ғолиблар ҳамда  уларнинг ишлари ҳақидаги маълумотлар www.o3.uz, www.uznature.uz сайтига ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилади.

Ҳар бир номинация бўйича 1-ўринга телевизор, 2-ўринга смартфон, 3-ўринга смарт соат.


Танлов юзасидан барча саволларга жавоб олиш учун (+998 93) 171-70-17, (+998 90) 594-24-79 телефон рақамларига ёки @ozonqatlami_bot телеграмм-ботига мурожаат қилишингиз мумкин.


Танловда қатнашинг ва ғолиблар сафидан ўрин эгалланг!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Полезные ресурсы