Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Сариосиё туман инспекцияси давлат инспекторлари Сариосиё туманидаги Обизаранг дарёси қирғоғидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олаётган уч нафар фуқарони ушлади.
Ўзларига тегишли техникалар ёрдамида табиатга зарар етказган Ж.Зиёдуллаев, С.Насимов ва Р.Раҳмонов (исм-шарифлар ўзгартирилди)лар дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузгани аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига асосан Ж.Зиёдуллаевга 3 миллион 345 минг сўм, С.Насимов ва Р.Раҳмоновларнинг ҳар бирига 2 миллион 230 минг сўмдан жарима чораси қўлланилди. Шундай қилиб, қонунбузарлар бу қилмиши учун жами 7 миллион 805 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА
Манба: http://uza.uz/oz/society/darye-zaniga-tazhovuz-....
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати