Деҳқонобод калий заводи 855 миллион сўм компенсация тўлайдиган бўлди
21.
08. 2020
11:18
5874
Новости

Деҳқонобод калий заводи 2018-2020-йиллардаги фаолияти давомида атроф-муҳитга келтирган зарари учун қўшимча 855 миллион 500 минг сўм компенсация тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда туман экология инспекцияси бошлиғи Ўктам Жўллиев маълум қилди.

Таъкидланишича, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг 2020 йил 4 июндаги «Деҳқонобод калий заводи» АЖ да текшириш ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган. Шунга кўра, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2020 йил 12 июнь куни «Деҳқонобод калий заводи» АЖ да табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва қонуности ҳужжатлари талаблари ижроси таъминланиши юзасидан текширув ўтказиш ҳақида буйруқ чиқарилган.

Деҳқонобод туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция бошлиғи Ўктам Жўллиевнинг маълумот беришича, завод 2018 йилда 10 миллион 107 минг сўм, 2019 йилда 6 миллион 962 минг сўм, 2020 йилнинг ўтган даври учун эса 2 миллион 698 минг сўм компенсация тўлаган.

«Эндиликда жамият шу тўловларга қўшимча яна 855 миллион 500 минг сўм компенсация тўлайди», — дейди Ўктам Жўллиев.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы