Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) билан ҳамкорлик
03.
09. 2020
15:36
6383
Новости

2020 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков ва Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) президенти Чечул Ю ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

KEITI 2009 йили Корея Республикасида ташкил топган ҳамда илғор экологик технологияларни ривожлантириш, экологик технологияларни сертификатлаштириш, атроф-муҳит саноатини ривожлантириш, ресурсларни қайта ишлатиш, барқарор истеъмол ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш каби йўналишларда ўз фаолиятини олиб боради.

Мулоқот давомида Корея атроф-муҳит вазирлиги томонидан Ўзбекистон учун умумий қиймати 770 минг АҚШ долларга тенг бўлган «Ўзбекистонда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш бўйича бош режани ишлаб чиқиш» лойиҳасига старт берилди.

Мазкур лойиҳа Қўмита ҳамда KEITI ўртасидаги илк лойиҳа бўлиб, унинг доирасида Фарғона, Жиззах, Термиз, Бухоро, Нукус шаҳарларида қаттиқ маиший чиқиндиларнинг морфологик таркибини тўрт фасл давомида ўрганиш ва Кореа тажрибаси мисолида Фарғона шаҳрида чиқиндиларни саралаб ажратиб олишнинг синов дастурини амалга ошириш тадбирларини амалга ошириш белгиланган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы