Ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлаётган «Араб шайхларининг кўнгиллари ов тусаб қолса, нима қилади?» сарлавҳали материалга расмий муносабат
07.
09. 2020
16:45
7883
Новости

БАА шайх ва шахзодалари хар йили республикамизга спорт ва хаваскорлик ов қилиш мақсадида ўзлари билан шахсий овга ўргатилган лочинларини олиб келиб қайтариб олиб кетишади. Бунда, лочинлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (СИТЕС)нинг иловаларига киритилганлиги сабабли уларни республика ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш учун СИТЕСнинг Ўзбекистондаги маъмурий органи – Давлат экология қўмитасининг махсус импорт ва экспорт СИТЕС рухсатномаларини олишлари талаб этилади. Ушбу ўрнатилган тартиб асосида рухсатномаларда шайхларнинг шахсий лочинларининг тури ва сони рухсатномада кўрсатилиши билан бирга уларнинг белгилари (узук, микрочиплари) рухсатномага илова қилинади. Ушбу белгилар орқали Ўзбекистон Республикаси аэропортларидан бирига қўнганда жойлардаги божхона хизмати ва Давлат экология қўмитаси вакиллари иштирокида бирма-бир текширилиб рухсатномаларга махсус белгилар қўйилади ҳамда олиб чиқиб кетиш даврида ҳам ҳудди шундай белгилар бўйича рўйхат асосида текшириб чиқарилади.

Шунингдек, «Falcon Hunting Solutions» МЧЖ кўмаги билан Бирлашган Араб Амирликларининг питомникларида сунъий етиштирилган Қизил китобга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги йўрға тувалоқ қушларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига интродукция қилиниб ёввойи табиатга уларнинг сонини кўпайтириш мақсадида қўйиб юборилади.

Мисол қилиб айтганда, ўтган 2019 йил март ойида ҳам 2382 бош йўрға тувалоқ Қизилқум чўли ялангликларига қўйиб юборилган эди. Жорий йил 3540 бошдан зиёд йўрға тувалоқлар қўйиб юборилди.

Бундан ташқари, Бухоро вилоятида жойлашган қушларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш Амирликлар маркази («Emirates Bird Breeding Center for Conservation») ва Навоий вилоятида жойлашаган йўрға тувалоқ қушларини сақлаш бўйича Амирликлар маркази («Emirates Center for Conservation of Houbara») томонидан етиштирилган Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги йўрға тувалоқ қушларининг 2019 йилда 4132 донаси ҳамда 2020 йил 13 августга қадар 4069 донаси табиатга қўйиб юборилди.

Шу билан бирга, БАА дан 2020 йил 10 августда олиб келинган Қизил китобга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги 64 та лочин, 12 та итолғилар табиатга қўйиб юборилди.

Маълумот учун: йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва диапозони 1960 йиллардан бошлаб камайишни бошлаган.

Йўрға тувалоқ Марказий Осиёда кўпаядиган кўчиб яшайдиган қуш ҳисобланади. Ушбу тур баҳорда Ўзбекистонга учиб келиб, март-июнь ойлари оралиғида Марказий Осиёда кўпаяди. Октябрь ойида йўрға тувалоқ нисбатан иссиқ бўлган ҳудудларга – Афғонистон, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Арабистон ярим оролига – қишлаш учун учиб кетади.

Ҳар бир қуш 2-4 донадан тухум қўяди ва 21-25 кун давомида босиб ётади. Полапонлари июнь июль ойларида уча бошлайди.

Айни пайтда Ўзбекитон ҳудудида жойлашган парваришхоналарида йўрға тувалоқ қушларини кўпайтириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.  

Шу ўринда қайд этиш жоизки, ҳар йил Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасини инобатга олган ҳолда ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг келишуви асосида Давлат экология қўмитаси табиатдан ёввойи ҳайвонларни ажратиб олиш учун квота тасдиқлайди. 2020 йилда йўрға тувалоқларни илмий мақсадда табиатдан ажратиб олиш учун жами 357 дона квота ажратилди. Бу сон табиатга БАА томонидан қўйиб юборилаётган соннинг 10 %ни ҳам ташкил этмайди.

Йўрға тувалоқларни табиатдан ажратиб олиш учун табиатдан фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида Низомнинг 1-иловаси «Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорлари»га мувофиқ белгиланган пул миқдорини тўлайдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонларни тутганлик учун Республика бюджетига ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ўтказилади. Маблағлар келгусида фақат табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига, ҳайвонот дунёси кадастрини, ҳайвонлар сони ҳисобини юритиш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида илмий-тадқиқот тадбирларини олиб бориш учун фойдаланилади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы