Функция ва вазифалар

Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий функциялар ва вазифалари ҳисобланади:

– Бош бошқарма ва ҳудудий органларнинг биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкил этиш;

– Биохилмахиллик жумладан, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик ҳамда ёввойи ҳолда яшовчи ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш ва уларни қайта тиклаш ва оқилона фойдаланиш, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳага оид муносабатларни тартибга солувчи қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларини давлат органлари, бошқа ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, соҳа сиёсатини белгилаш ва бошқарувини амалга ошириш;

– Бўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг мавжуд бўлиш, уларнинг яшаш муҳитини сақлаш учун шарт-шароитлар яратишни мувофиқлаштириш;

– ноёб ва йўқ бўлиб кетиш ҳавфи остидаги ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генетик фонди, табиий турлар хилма-хиллиги, улар яхлитлигини сақлаб қолишни таъминлаш, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига доир атроф табиий-муҳит мониторингини олиб бориш;

– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрларини, шунингдек ёввойи ўсимлик плантацияларининг ва ҳайвонларни кўпайтириш ва уларни сақлаш питомникларининг ботаник ва зоологик коллекцияларнинг давлат ҳисобини юритиш;

– қўмита марказий аппарати Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва қайта тиклаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни назорат қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш;

– Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлимларини хизмат вазифаларига кўра бошқариш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш.
 

Бош бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) Бош бошқарма ва ҳудудий органларнинг биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкил этиш соҳасида:

– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

– тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, ушбу бўлинмада Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Давлат экология қўмитаси ҳужжатлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини назорат этиш;

– Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

– прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат экология қўмитаси раисининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;

– Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Махкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

– Давлат экология қўмитаси Ҳайъати қарорлари, раис ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

– таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини, уларнинг тасдиқлаш учун киритилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

– таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

– таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Давлат экология қўмитаси раҳбариятига киритиш;

– таркибии бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражада ишлаш хусусиятлари ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, таркибий бўлинмаларда ходимлар заҳирасини шакллантириш чораларини кўриш;

– таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини Давлат экология қўмитаси раиси томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистан Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Давлат экология қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари топшириғига асосан иштирок этиш;

– Давлат экология қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

– хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг ҳорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва “Мансабдор шахсларнинг ҳориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва ҳорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида” 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

– Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги
62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланган Давлат экология қўмитаси ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий бўлинма ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

– Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ, таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа қонунбўзарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳудуд амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

– давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Давлат экология қўмитаси раҳбариятига таклифлар киритиш;

– жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ- 4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

– давлат сирига киритилган маълумотлар ва маҳфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


б) Биохилмахиллик жумладан, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик ҳамда ёввойи ҳолда яшовчи ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш ва уларни қайта тиклаш ва оқилона фойдаланиш, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳага оид давлат назоратини амалга ошириш, соҳа сиёсатини белгилаш ва бошқарувини амалга ошириш борасида:

– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларини давлат органлари, бошқа ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши;

– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш, улардан барқарор фойдаланиш ва уларни тиклаш соҳасига доир дастурлар ва режалар ишлаб чиқилишига қатнашиш ва улар ижроси бўйича давлат органлари, бошқа ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар фаолияти;

– муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ишларини юритиш ва уларнинг режимини таъминлаш, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини яшаш муҳитларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, уларни тиклаш бўйича фаолияти;

– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қазил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва тиклаш, шунингдек питомниклар ташкил қилинишини, овчилик-балиқчилик, давлат ўрмон фонди ҳудудида ўрмон хўжалиги фаолият юритилиши;

– барча ҳудудларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан (жумладан, Қизил китобга киритилган турлар ҳам) фойдаланишда тегишли рухсатномалар тартиб тамойилларига риоя қилиниши, ўсимлик хомашёсини териш, йиғиш, ҳайвонот дунёси объектларидан ов қилиш, ўлжа олиш фаолиятини назорат қилиб бориш ҳамда терилган, йиғилган ўсимлик хомашёси ҳамда овланган, ўлжа олинган ҳайвонлар ҳисоби ва мониторингини юритилиши;

– табиий сув ҳавзалари ва уларни муҳофаза қилиш зоналари, сув ҳавзаларининг қирғоқбўйи минтақаларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳолатига таъсир этувчи ишларнинг бажарилиши устидан назорат қилади;

– Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобини юритиш ишларида қатнашади;

– жамоат экологик назорат инспекторлари билан ўзаро хамкорлик қилади, уларга ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан назорат соҳасида методик ёрдам беради;

– қўмита марказий аппарати Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари билан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва қайта тиклаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни назорат қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади;

– ички ишлар, давлат солиқ, божхона ва бошқа давлат органларини жалб қилган ҳолда, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш, улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш бўйича тезкор тадбирлар (рейдлар) ўтказишда қатнашади.
 

в) Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг мавжуд бўлиш, уларнинг яшаш муҳитини сақлаш учун шарт-шароитлар яратишни мувофиқлаштириш соҳасида:

– ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва уларни тиклаш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, тегишли дастурлар ва режалар бажарилишини назорат этади;

– балиқчилик ва овчилик хўжаликлари, балиқ питомниклари, балиқни ҳимоялаш иншоотлари фаолияти ва ҳолати, сув ҳавзаларида, сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи полосасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳолатига таъсир кўрсатувчи ишларнинг бажарилиши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларига етказилган зарар ўрнини тўлдириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлайди;

– табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштирилиши ва овчилик хўжаликларида биотехник тадбирлар амалга оширилишини назорат қилади;

– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишга, уларни республикадан олиб чиқиш ва олиб киришга рухсатномалар расмийлаштиради, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсат бериш талаб ва шартларга риоя этилиши юзасидан назорат ва мониторинг олиб боради;

– ботаник ва зоологик коллекцияларнинг давлат ҳисобига қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштиради;

– ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар етиштириладиган плантацияларнинг ва ҳайвонлар кўпайтириладиган питомникларнинг давлат ҳисобига олиш юзасидан гувоҳнома расмийлаштиради, улар ҳисобини юритади;

– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчилар, ўсимлик етиштириш плантациялар ва ҳайвонот дунёси объектларини сунъий кўпайтириш питомниклар фаолияти мониторингини юритади ҳамда қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат олиб боради;

– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаш ва тақиқларни белгилайди.
 

г) Ноёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генетик фонди, табиий турлар хилма-хиллиги, улар яхлитлигини сақланиб қолишини таъминлаш, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига доир атроф табиий муҳит мониторингини олиб бориш соҳасида:

– флора ва фауна турлар таркибини, уларнинг генетик фонди, ёввойи ҳайвонларнинг яшаши ва ёввойи ўсимликларнинг ўсиш муҳитини муҳофаза қилинишини ва табиий шароитларда сақланишини, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари тикланишини таъминлаш мақсадларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни барпо қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

– овчилик ва балиқчилик хўжаликларини ташкил қилиш ва юритиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади;

– қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда давлат органлари, жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини уларнинг белгиланган муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режимига риоя қилиши ишларини таҳлил қилиб боради;

– қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини тиклаш бўйича плантациялар, питомниклар фаолиятини текширади;

– табиатдан фойдаланувчиларга ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича методик ёрдам кўрсатади;

– табиатдан фойдаланувчиларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини табиатдан олиш учун квоталар ажратиш бўйича ҳар йилги аризаларини тўплайди ва умумлаштиради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади.
 

д) Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрларини, шунингдек ёввойи ўсимлик ва ҳайвонларни кўпайтириш ва уларни сақлаш питомник ҳамда плантацияларининг, ботаник ва зоологик коллекцияларнинг давлат ҳисобини юритиш соҳасида:

– Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва бошқа давлат органлари билан биргаликда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритади;

– зоологик ва ботаник коллекцияларни, ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш ва сақлаш бўйича питомникларни ва ёввойи ўсимликларни етиштириш бўйича плантацияларнинг давлат ҳисобини юритади;

– республикада қўриқхоналар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ишига Қўмита номидан раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрини юритади;

– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг ҳолатини кузатади, у бўйича ахборот тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва уларни тиклаш чора-тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, дастурлар ва режалар бажарилиши устидан мониторинг олиб боради;

– қўмита марказий аппарати Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлар фаолиятига оид амалга оширилган ишлар юзасидан ҳамкорлик қилади;

е) Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлимларини хизмат вазифаларига кўра бошқариш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

– ҳудудий бўлимларни хизмат вазифаларига кўра бошқарувни амалга оширади;

– ҳудудий бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

– ҳудудий бўлимлар фаолиятига оид амалга оширилган ишлар юзасидан зарур ҳисобот ва маълумотларни қабул қилади.