Қонунчилик

 Ўзбекистон Республикаси “Биологик хилма-хиллик тўғрисида”ги, “Қўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш туғрисида” ги, “Ҳалқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар тўғрисида”ги, “Бутунжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва яна бир қатор конвенцияларга аъзо бўлган.

 Биохилмахиллик ҳақидаги Конвенция 1992 йил 5 июнда Рео-ди-Жанейро шаҳрида ўтказилган БМТнинг атроф-муҳит ва тараққиёт конференциясида имзоланиши учун очилган ва 1993 йил 29 декабрда 30 давлат томонидан ратификация қилингандан кейин кучга кирган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги қарорига асосан Конвенцияга қўшилган.

 БМТ Конвенциясини ишлаб чиқишга асос бўлиб халқаро ҳамжамият инсоният учун катта аҳамиятга эга бўлган биохилмахиллик инсон фаолиятининг айрим турлари таъсири натижасида сезиларли даражада камаётганлигидадир.

 Конвенция дунё мамлакатларининг биологик хилмахилликни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланиш бўйича, шу жумладан, уларнинг стратегик харакатлар режаларини ишлаб чиқишдаги биргаликдаги ишларини мувофиқлаштиради.

 Биохилмахилликни сақлаш қилиш соҳасида қонунлари - “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” ва бошқа ҳукумат томонидан тегишли қонунлар қабул қилинган.

 2004 йил 3-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

 “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан кейин кўп сонли объектларга – ўрмон хўжалик корхоналари ва овчилик хўжаликларига муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақоми берилди.

 Биосфера давлат резервати тушунчасини киритиш алоҳида аҳамиятга эга. Уларни ташкил этиш тартиб ва режими бизнинг қонунчилигимизда биринчи бор кўзда тутилади ва биосфера резерватлар бўйича ЮНЕСКО хужжатлари талабларига мос келади.

 Биохилликни сақлаш бўйича бир қанча ҳукумат томонидан тегишли қарорлар қабул қилинган:

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8-январдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишни тартибга солишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарори тасдиқланган.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини амалга оширишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 339-сонли қарор тасдиқланган

 Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4247-сонли қарори қабул қилинди.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 484-сонли “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сонли фармони билан тасдиқланган “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини” амалиётга жорий қилинди.