Хизматлар

Марказ қуйдаги хизматларни амалга оширади:

– Атроф-муҳитнинг энергия ишлаб чиқариш билан боғлиқ ифлосланишини олдини олиш чораларини ўрганиш, шу соҳада меъёрий, раҳбарий ва зарур дастурий ҳужжатлар тайёрлаш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси, қазилма ёқилғи ресурсларини тежаш мақсадида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш;

– Муқобил экологик тоза энергия манбаларини тадбиқ этиш ва улардан кенг миқёсда фойдаланишни амалга ошириш;

– Муқобил энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида инновация технологияларини, илмий-техникавий ишланмаларни жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштиришни, жумладан, технологияларни трансфер қилиш ва муҳандислик марказларини ташкил этиш йўли билан кенгайтириш;

– Муқобил энергия манбаларидан, иккиламчи энергетика ресурсларини энергетик утилизация қилишдан фойдаланган ҳолда, электр энергия ишлаб чиқариш, қуёш, шамол энергияси, микро ва кичик гидроэлектростанциялардан фойдаланишнинг синовдан ўтган технологиялари асосида энергия ишлаб чиқариш қувватларини яратишга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш орқали ёқилғи-энергетика балансини диверсификациялаш;

– Замонавий энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялари асосида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва янгиларини яратиш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар энергия сиғимини камайтириш;

– Муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқаришни амалга ошириш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбаларини республикамиз ҳудудида ривожлантириш хамда аҳоли ўртасида кенгроқ тадбиқ этиш мақсадида консультация хизматларини амалга ошириш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбаларини республикамиз ҳудудида ривожлантириш мақсадида халқаро инвестицияларни жалб этиш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбаларини ҳамда чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги илмий тадқиқот ишларини ўтказиш орқали олинган натижаларни амалий тажрибалар билан мувофиқлаштириш;

– Атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтириш, биологик биохилмахилликни сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни таъминловчи мутлақо янги ва самарали услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;

– Маиший ва саноат учун мўлжалланган атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтиришни таъминловчи, шунингдек, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш бўйича техник воситаларни ишлаб чиқиш, тажриба-конструктурлик жиҳатидан ишлаб чиқариш ва тадбиқ этиш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбалари соҳасидаги илғор хорижий технологиялар ва инновацияларни мослаштириш ва амалиётга тадбиқ этиш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбалари масалалари бўйича талаб ва стандартларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбалари соҳасида хорижий илмий- тадқиқот муассасалари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, илмий конференциялар, семинарлар, қўшма тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни ўқитишни ташкил этиш;

– Атроф-муҳит муҳофазаси ва муқобил энергия манбалари соҳасидаги маълумотлар базасини ва ахборотлаштириш тизимининг узлуксизлигини таъминлаш, шу жумладан, бу борадаги лойиҳаларнинг ишлаб чиқилишида ҳамда амалиётга тадбиқ этилишида фаол иштирок этиш;

– Энергетик ва экологик аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;

– Халқаро дастурлар, илмий жамғармалар ва бошқа манбалар томонидан, молиялаштириладиган грантлар ҳисобидан халқаро илмий лойиҳаларни тайёрлаш ва реализация қилишга кўмаклашиш;

– Марказ томонидан ишлаб чиқилган илмий лойиҳаларни ва маҳсулотларни амалиётга тадбиқ этиш, шу жумладан реализация қилиш;

– Тадқиқот фаолияти мақсадида хорижий мамлакатларнинг илмий муассасалари, илмий марказлари билан халқаро илмий алоқаларни ривожлантириш;

– Марказ, шунингдек, қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа фаолиятларни амалга ошириши мумкин;
 

"Эко-Энергия" ИТМ хизматлари давлат органлари, ноҳукумат ташкилотлар, халқаро молия институтлари ва йирик, ўрта ва кичик корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун махсус ишлаб чиқилган.

Қайта тикланадиган энергия технологияларини ўрнатиш бўйича талаблар корхоналар учун зарур бўлган ўрнатиш қувватларининг ишончлилигига ва сезиларли даражада бузилишларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун зарур техник-иқтисодий асослар ва ҳисоб-китобларни тайёрлашни режалаштириш орқали таъминланади.

Хизматларнинг ушбу тури энг яхши маслаҳатларни республиканинг ишбилармонлик муҳити билан танишадиган мутахассислар томонидан таъминланиши асосида ишлаб чиқилган.

Кейинчалик, экспертлар гуруҳи умумий мақсадлар атрофида компанияларни бирлаштирувчи хизматларнинг умумий йўналишини, сифатини ва барқарорлигини таъминлайди.

Консалтинг хизматларининг ҳар бир соҳаси: қайта тикланадиган энергия технологияларини қўллаш, консалтинг хизматлари - мамлакат қонунларига мувофиқ мустақил ва зиддиятсиз ҳал қилишда компаниялар ва уларнинг акциядорлари талабларини қондириш.