Қонунчилик

Давлат экология қўмитаси таркибидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ўз фаолиятини корхона тўғрисидаги Низом, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертизаси тўғрисида»ги ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3956-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон, «Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 21 январдаги 1-сон қарорлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.