2020 йил 21 август куни Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши «Экологик масалаларни ҳал этишга фуқаролик жамиятини жалб этиш ва ахборот очиқлигини таъминлаш» лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятида жойлашган «PENG-SHENG» корхонасида бўлдилар.
Жамоатчилик томонидан ижтимоий тармоқларда мазкур корхона фаолияти атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатиши тўғрисида ҳақли эътирозлар билдирилган эди.
Учрашув давомида корхона масъул ходимлари томонидан фаолият тўхтатилган даврда бажарилган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Шу билан бирга Кенгаш аъзолари амалга оширилган ишлар билан бевосита танишиб чиқдилар.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати