Қор қоплони ва у яшайдиган ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик
23.
10. 2020
15:32
5794
Новости

Қор қоплони ва у яшайдиган ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида 2020 йил 23 октябрь куни қор қоплони ва у яшайдиган экотизимларни сақлаш бўйича глобал дастур Раҳбарий Қўмитанинг 5 - йиғилиши ўтказилди. Онлайн конфренция шаклида ўтказилган мазкур йиғилишда шунингдек, кўшни республикалар – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон, шунингдек, қатор халқаро ташкилотлар - Қор қоплонини сақлаш бўйича жамғарма, «Пантера» жамғармаси ва Қор қоплони ва у яшайдиган ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича глобал дастур (GSLEP) вакиллари иштирок этди.

Қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири ҳисобланади. Инсониятнинг хўжалик фаолияти натижасида йилдан йилга қисқариб бормоқда. Қор қоплони асосан трансчегаривий ҳудудларда кўп учраб, ўз ҳаётининг турли босқичларида қўшни давлат чегара ҳудудларида ўз яшаш жойини алмаштириб туради. Бугунги кунга келиб, ҳайвонот оламининг мазкур ноёб тури 12 мамлакат ҳудудида яшайди. Ўз навбатида мазкур йиртқич жониворнинг сонини, тарқалиш ареалларини ҳамда популяциясини ўрганиш, браконерликка барҳам бериш бериш, бу ўринда минтақавий ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, халқаро хамкорликнинг муҳим аспектларидан бири – қор қоплони яшайдиган ҳудудларни сақлаш, муҳофаза қилиш, тиклаш ва барқарор фойдаланиш ҳисобланади.

Давлат экология қўмитаси томонидан таъкидланганидек, Ўзбекистонда 2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш СТРАТЕГИЯСИ қабул қилинган бўлиб, унинг доирасида Биологик хилма-хилликни сақлаш билан боғлиқ масалаларни комплекс ҳал этиш ва биологик ресурсларни бошқариш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан, ландшафт даражасида режалаштириш усулларини синовдан ўтказиш, тегишли қарорлар қабул қилиш, биохилма-хилликнинг асосий зоналарини мустаҳкамлаш, Ғарбий Тёншон ва Помир-Олой тоғ тизмаларида ўсимлик дунёси ва ҳайвонларнинг барқарор иқтисодий ривожланиши учун рағбатлар яратиш, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.

Шу билан бирга Давлат экология қўмитаси, БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Глобал экологик жамғарманинг ҳамкорликдаги «Биологик хилма-хилликнинг глобал муҳим турлари учун асосий тоғ ҳудудларида табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва ўрмон ҳўжалиги» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илвирс (тоғ қоплони)ни сақлаш дастури ва ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Айни вақтда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида Тяншон ва Помир-Олойда, Марказий Осиёда қор қоплони, унинг ов қилиш объектлари, у яшайдиган экотизимларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаш режалаштирилмоқда.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы