Боботоғ тоғларининг ноёб табиатини ўрганиш бўйича экспедиция уюштирилди
04.
11. 2020
11:12
8316
Новости

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қошидаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти биохилмахилликни сақлаш бўлими ҳодимлари Агзамов Фазлуллохон ва Жўрабек Тўлаевлар Ўзбекистон Республикаси давлат ўрмон қўмитаси билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти Боботоғ тоғларида жойлашган Боботоғ ўрмон хўжалиги ҳудуди табиатини ўрганиш мақсадида илмий экспедиция ташкил этди.

Боботоғнинг ноёб табиатини сақлаб қолиш юзасида мамлакатимиз Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳам 2020 йил 10 августда табиат муҳофазаси масалаларига бағишланган мажлисида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш масаласига алоҳида тўхталиб, Боботоғда ҳам Миллий табиат боғини 2021 йил якунигача ташкил этиш юзасидан топшириқ берган эди.

Экспедиция давомида ҳудуднинг ноёб хайвонот ва ўсимлик дунёси, экотуризм имкониятлари ўрганилди.

Боботоғ тоғлари ҳайвонот дунёси жуда бой бўлиб, бу ерда юртимизнинг бошқа ерларида учрамайдиган ҳайвонларни учратиш мумкин. Жумладан бу ерда тоғ этакларидаги қирларда сиртлон, тоғ ўрмонларида силовсин, Бухоро тоғ қўйлари, тошсувсар, жайра, бўрсиқ, кобра илони, қушлардан қумойлар, қора тасқара, болтаютар, жўрчи, бургут, лочин каклик ва чил какликлар учрайди. Тоғнинг турли ҳудудларида аҳоли қоплон кўришганини ҳам маълум қилишган.

Экспедиция давомида илк марта Бухоро тоғ қўйларининг Бобото популяциясидаги ёввойи қўйлар суратга олинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы