Куни кеча Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси ҳамда Буюк Британия Эксетер университети ҳузуридаги Сув тизимларини ўрганиш маркази (Center for Water Systems - CWS) ўртасида видео мулоқот ташкил этилди.
Онлайн учрашув давомида Давлат экология қўмитаси ва Сув тизимларини ўрганиш маркази (CWS) ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусан сув ва ер ресурсларини бошқариш, геоахборот тизимлари, иқлим ўзгариши каби соҳаларда янги ва самарали услуб ва технологияларни ўрганиш, ушбу йўналишларда қўшма илмий тадқиқотлар ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот Институти ва мазкур марказ билан ҳамкорликда семинарлар, ўқув курсларини ташкил этиш бўйича сўз юритилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати