«Бизга шунчаки ҳаво керак, Попнинг Хўжабодида одамлар нафас олишга қийналмоқда. Сабаб-носоз пахта заводи» сарлавҳа остида чоп этилган мурожаатга муносабат
24.
11. 2020
10:48
6656
Эконадзор

Наманган вилояти Поп тумани Хўжаобод МФЙ ҳудудида Поп пахта тозалаш заводи жойлашган бўлиб, ҳозирги кунда мазкур корхона «ART SOFT HOLDING» МЧЖга ижара шартномаси асосида фойдаланиш учун топширилган. Хўжаобод МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар томонидан ушбу завод фаолияти натижасида ҳосил бўлаётган пахта чанглари аҳоли саломатлигига таъсир кўрсатаётганлиги юзасидан Наманган вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига бир неча маротаба мурожаатлар келиб тушди.

Наманган вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан ҳолат ўрнатилган тартибда пахтани қабул қилиш ва йирик ифлосликлардан тозалаш цехи, пахтани қуритиш-тозалаш цехи ҳамда асосий бино (чигитни линтерлаш) цехлари ўрганилди. Заводнинг атмосфера ҳавосига чиқинди ташловчи манбаларидан ташланаётган пахта чангларидан намуналар олинди.

Пахтани қабул қилиш, тозалаш цехидан ҳосил бўлаётган пахта чанглари технологик жараёнга мувофиқ тортиш аспирация тармоқлари орқали чанг-газ тозалаш қурилмаси ва чанг камерасидан иборат икки босқичли тозаловдан ўтказилади.

Мазкур заводда эса чанг-газ тозалаш қурилмасида тутиб қолинган чангларни чиқариб юбориш қисмининг устки қисми зич эмаслиги ва очиқ жойлари оддий брезент мато билан ёпиб қўйилганлиги сабабли атмосфера ҳавосига кўп миқдорда чанг чиқарилишига йўл қўйилаётганлиги аниқланди. Шу билан бирга тозалашнинг иккинчи босқичига ўрнатилган чанг камераси (металл контейнер) лойиҳа асосида қурилмаганлиги ва чанг камерасининг самарадорлиги асослантирилмаган. Чанг-газ тозалаш қурилмаси самарадорлигини аниқлаш мақсадида олинган намуналар таҳлили белгиланган меъёрлардан юқори эканлиги кўрсатди.

Шу билан бирга пахтани қуритиш-тозалаш цехига ўрнатилган чанг-газ тозалаш қурилмасига цехда ҳосил бўлаётган чангни узатиш вентиляция қувурлари уланган қисмларининг мустаҳкамлиги таъминланмаган. Бу ҳолат чангни тўлиқ тозаловга йўналтирмасдан атмосфера ҳавосига чиқарилишига, ўз навбатида аҳоли эътирозларига сабаб бўлган.

Ўрганиш давомида мазкур участкага ўрнатилган тозаловнинг иккинчи босқичи ҳисобланган чанг тўплаш камерасининг тепа қисмларида йирик тиркишлар борлиги кузатилган. Чанг тўплаш камерасида ҳосил бўлаётган юқори босимли ҳавони атмосфера ҳавосига ташлаш туйнуклари махсус фильтрлар билан жиҳозланмаганлиги натижасида чанг тўплаш камерасига тўпланаётган чанглар тўғридан-тўғри атмосфера ҳавосига ташланаётганлиги аниқланган. Ушбу цехга ўрнатилган чанг газ тозалаш қурилмасининг самарадорлиги ҳам белгиланган меъёрлардан юқори эканлиги аниқланди.

Асосий бино чигитни линтерлаш цехига ўрнатилган чанг-газ тозалаш қурилмасига цехда ҳосил бўлаётган чангни узатиш бўйича вентиляция қувурлари уланган қисмларининг мустаҳкамлиги таъминланмаган. Бу ҳолат чангни тўлиқ тозаловга йўналтирилмасдан атмосфера ҳавосига чиқарилишига сабаб бўлган.

Шунингдек ўрганиш натижалари корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари ён атрофларида пахта толасидан ажратиб олинган чиқиндилар ҳамда чанг тўплаш камераларида тўпланган чиқиндилар корхона ҳудудида уюм бўлиб тўпланиб қолганлиги ҳамда ушбу чиқиндиларни белгиланган тартибда махсус ажратилган жойларга жойлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги, натижада ушбу тўпланган чанг уюмлари ҳам шамол таъсирида ён атрофга тарқалиб аҳоли хонадонларига учиб бориш эҳтимоли мавжудлигини кўрсатди.

Юқорида келтириб ўтилган салбий ҳолатлар натижасида завод ҳудудидан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган чанглар ён атрофга тарқалиб фуқароларнинг хақли эътирозларига сабаб бўлган.

Бизга шунчаки ҳаво керак

Бизга шунчаки ҳаво керак

Бизга шунчаки ҳаво керак

«Ўзбекисон Республикаси аҳоли яшаш пунктларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария меъёрлари ва қоидалари тўғрисида» 0350-17-сон меъёрий ҳужжатнинг 6.1.6-талаби бўйича пахта тозалаш корхоналарининг аҳоли яшаш хонадонларигача бўлган масофаси 500 метр бўлиши белгиланган бўлса-да, пахта тозалаш корхонасининг атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташловчи манбасидан аҳоли яшаш хонадонигача бўлган масофа 90-95 метрни ташкил этаётганлиги кузатилди.

Юқорида аниқланган камчиликларга асосан Наманган вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан «ART SOFT HOLDING» МЧЖ ҳамда «ART SOFT HOLDING» МЧЖ Поп пахта тозалаш заводи раҳбариятига Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида», «Чиқиндилар тўғрисида» ҳамда «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонунларига ва қонуности меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳамда таҳлил натижалари белгиланган самарадорликдан паст натижани кўрсатаётганлиги сабабли 10 кунлик муддатда камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди.

Ўз навбатида ушбу кўрсатмалар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда корхонанинг тегишли цехлари ўрнатилган тартибда камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилиши юзасидан Наманган вилоят Иқтисодий судига даъво ариза киритилиши тўғрисида огоҳлантириш берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы