Фарғона вилоятининг Риштон, Боғдод, Бувайда, Уч кўприк ва Данғара туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини дхш асосида бошқариш юзасидан лойиҳа консепцияси тасдиқланди. Қизиқиш билдириш учун эълон
22.
09. 2020
21:18
5777
Тендер

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сонли «Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2020 йил 10 августда ўтказилган 63-йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятининг Риштон, Боғдод, Бувайда, Учкўприк ва Данғара туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш юзасидан лойиҳа концепцияси тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепсиясини потенциал давлат шериги (Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси) ҳамда ваколатли давлат органи (Агентлик) томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш мақсадида ўзининг расмий веб-сайтида қирқ беш календар кун муддатда эълонга жойлаштирди.

– Қизиқиш билдириш учун сўров формаси (EOI Submission form);

– Лойиҳа консепсияси;

– Талаблар :

Тендерда иштирок этиш истаги бўлган томонлар ўзларининг қизиқиш учун сўровларини 2020 йил 6-ноябр куни, Тошкент вақти билан соат 20.00-га қадар топширишлари лозим.

• Қизиқиш билдириш учун тасдиқланган сўров формаси ва хужжатлар (ҳисоботлар) тўлиқ ҳамда о`з вақтида тақдим қилинмаган тақдирда берилган таклифлар рад этилади.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини кўрсатиш бўйича этарли даражада малака тажрибага эга бўлиши лозим

Моддий ва техник жиҳатдан таъминланган бўлиши лозим.

Мурожаат учун:

Давлат шеригидан масъул шахслар

Мурожаат учун веб-сайт: eco.gov.uz
Бириктирилган ходим: М. Хурсанов, Ф. Бабакулов
тел: 71 207-07-70 (1072#), 99 845-97-04, 98 128-97-22, 71 268-34-48


ДХШ агентлиги томонидан масъул шахслар

E-mail: pppinfo@ppp.mf.uz (ундан ташқари pppdauz@gmail.com почтасига ҳам нусха жўнатилиши керак)

Бириктирилган ходим: Т.Иргашев
тел: 71 203-03-07, 93 590-51-11, E-mail: TIrgashev@ppp.mf.uz

Полезные ресурсы