Давлат инспектори фаолиятига қаршилик кўрсатманг
18.
12. 2020
09:39
6283
Эконадзор

Тошкент шаҳар экология бошқармасининг Яккасарой тумани инспекцияси инспекторлари туман ҳудудида кечаю-кундуз назорат тадбирларини олиб боришмоқда.

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб, сўнгра давлат инспекторларининг бу қонунбузилиши юзасидан маъмурий баённома тузишига қаршилик кўрсатишга уринган фуқаро афсуски, чучварани хом санаганини кеч тушунди.

Қонун барчага баробар эканлигини унутган фуқаро К. О. инспекторларимиз томонидан Яккасарой туман 1 сонли ИИБ га олиб борилиб, профилактик тадбир ва тушунтириш ишларини олиб боришди. Натижада белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб, қонунбузилиш ҳолатини содир этган бу фуқаро белгиланган тартибда маъмурий жаримага тортилди.

Ҳурматли фуқаролар, атроф муҳит муҳофазасига зарар етказиб, сўнгра давлат инспекторлари фаолиятига асло тўсқинлик қилманг, акс ҳолда жаримага тортиласиз.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы