2021 йил 10 март куни Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Фарғона вилоятига хизмат сафари доирасида Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ёш кадрлари билан учрашди.
Учрашувда ёш кадрларни қийнаб келаётган муаммолар, таклиф ҳамда ташаббуслар тингланди. Учрашув доирасида тўлов-шартнома асосида таҳсил олиб келаётган уч нафар ёш кадрнинг контракт пуллари тўлаб берилиши маълум қилинди.
Шу билан бирга соҳада фаол ишлаб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари билан рағбатлантирилдилар.
Давлат eкология қўмитаси
Матбуот хизмати