Давлат экология қўмитасининг ҳисоботи
01.
05. 2021
13:50
5979
Новости

Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари қўмитасида Давлат экология қўмитасининг «Мамлакатда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш ҳолати» юзасидан парламент эшитуви бўлиб ўтди.

Унда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков ва Бош бошқарма бошлиғи А. Содиқов, шунингдек, соҳа мутахассисларининг кун тартибидаги масала юзасидан ҳисоботитингланди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонига асосан республика ҳудудида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилган.

Экологик назорат тадбирлари натижасида 4,4 мингта ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, жами 6,8 минг туп дарахтлар, шундан 3,7 минг тупдан ортиқ қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилганлиги учун 3613 та ҳолат бўйича мансабдор шахслар ва фуқароларга 4,6 млрд сўм жарима солинган.

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳа ишлаб чиқилгани қайд этилди.

Мулоқот давомида ҳудудлардан қатнашаётган сенаторлар томонидан ҳам соҳани янада ривожлантириш бўйича қатор таклифлар берилди. Қизғин савол-жавоблар билан якунланган парламент эшитувида Давлат экология қўмитасининг ҳисоботи маъқулланди.

Давлат экология қўмитасининг ҳисоботи

Давлат экология қўмитасининг ҳисоботи

Давлат экология қўмитасининг ҳисоботи

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы