Навоий вилояти. Ноқонуний овчилар қилмиши судда кўрилади
02.
07. 2021
19:08
5171
Эконадзор

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция ходимлари томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида доимий равишда тезкор рейдлар ташкил этиб келинмоқда. Бунда асосий эътибор бракьонерликка қарши курашга қаратилмоқда.

Бугун, яъни 2021 йилнинг 2 июль куни Конимех туманидаги «Кўкча» овул фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилаётган навбатдаги рейд давомида ҳам ҳуқуқбузарлар фош этилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Навоий вилояти инспекцияси бошлиғи Шерзод Эргашевнинг маълум қилишича, 2 нафар фуқаро ов таъқиқланган даврда «Нексия» автомашинасига ўрнатилган қўлбола тунгги ёритгич мосламаси ҳамда 12 калибрли ов қуролида 7 дона ёввойи қуён ва 2 дона каклик овлагани аниқланди.

Кармана тумани «Зиёкор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи бу фуқароларга нисбатан воқеа жойида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ноқонуний йўл билан топилган ўлжа ва ов қуролли белгиланган тартибда олиб қўйилди. «Нексия» автомашинаси эса жарима майдонига жойлаштирилди.

Ашёвий далиллар асосида тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлар бўйича Конимех туман судига юбориш учун тайёрланмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы