Тошкент вилояти. Мурожаат жойида ўрганилди
27.
07. 2021
11:03
4219
Эконадзор

Жорий йилнинг 26 июль санасида Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Хонобод кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Х.А.нинг уйи яқинидаги асфальт ишлаб чиқариш корхонасининг атроф-муҳитга етказаётган зарарлари ҳақида мурожаатига асосан жойига чиқиб ўрганиш ишлари ўтказилди.

Корхона фаоялитидан атмосферага ташланаётган ташланмаларнинг ўрнатилган меъёрларга мослиги юзасидан корхона атрофидан ҳамда фуқаро уйи яқинидан ҳаводан намуналар олиниб, таҳлиллар ўтказилди. Шунингдек, мазкур корхонанинг амалдаги табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши Давлат экология қўмитаси томонидан назоратга олинди.

Шу ўринда, атроф-муҳит мусаффолигига бефарқ бўлмаган фуқароларимизга, ўзларининг жонкуярликлари учун миннатдорчилик билдириб қоламиз!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы