Саноат корхоналари ва рақамли технологиялар
27.
07. 2021
17:56
4576
Новости

“Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларида намуналар олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик қурилмаларни республикадаги йирик саноат корхоналарига ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунда қайд этилган қурилмаларни ишлаб чиқарувчилар орасида “Modcon” (Исроил), “Envea” (Франция), “IMC” (Россия), “Emerson” (АҚШ) компаниялари етакчилик қилади.

Мазкур корхоналар билан дастлабки музокаралар натижасида, “Envea” компанияси ўзининг Марказий Осиё минтақасидаги масъул вакили “Golden Age LLP” компанияси орқали атмосфера ҳавосини ифлосланишининг автоматлашган мониторинг тизимларининг республикамизда ишлаб чиқариш бўйича локализация қилиш орқали тўғридан-тўғри инвестиция киритишга тайёр эканлигини билдирди.

Музокара якунида, Қозоғистоннинг “Golden Age LLP” компанияси Ўзбекистон Республикаси билан ҳакморликдаги ишларни йўлга қўйишга ҳамда атроф-муҳитга устувор таъсир кўрсатувчи корхоналарда тажриба сифатида автоматик қурилмаларни жорий этишга келишиб олинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы