Навбатдаги сайёр қабул Андижонда ўтказилди
04.
08. 2021
15:06
4653
Новости

Мутасаддиларнинг аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиши ҳудудларда мавжуд камчилик ва нуқсонларни ўша жойнинг ўзида қисқа муддатда бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан вазирлик ва идоралар раҳбарлари вилоятларда сайёр қабуллар уюштирмоқда.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг Андижон туманида ўтказган сайёр қабулида кўриб чиқилган масалалар қамрови кенглиги билан тадбирда бевосита қатнашган журналистларнинг диққатини тортди.

Маҳалла раислари, зиёлилар Андижоннинг яшиллик оламини янада бойитиш бўйича жўяли фикр-мулоҳазаларини ҳам билдирдилар. Соҳа фахрийларининг «Экология фидойиси» кўкрак нишонини таъсис этиш хусусидаги таклифи ҳам йиғилганларга маъқул бўлди.

Қабул давомида келиб тушган 20 га яқин мурожаатнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Айрим масалаларни чуқур ўрганиш орқали ечим топиш мақсадида соҳа мутахассиларидан иборат Ишчи гуруҳлари тузилди. Улар фаолиятининг якуний хулосалари бир ҳафтадан кейин мурожаатчиларга маълум қилинади.

Андижон

Андижон

Андижон

Андижон

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы