Зомин миллий табиат боғида ДСҚ ходимлари иштирокида экоакция ташкил этилди
07.
09. 2021
11:17
4619
Событие

Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистоннинг энг сўлим гўшаларидан бири – Зомин миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу хабар барчамизни бирдек хавотирга солган бўлса, ходиса шу куннинг ўзидаёқ бартараф этилгани кўнггилларга таскин бўлди.

Яқинда Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг бир гуруҳ ходимлари мамлакатимиз флора ва фаунасининг ноёб намуналарини ўзида сақлаб келаётган ушбу масканга саёҳат уюштирди.

Ички туризм саёҳати доирасида ўзига хос “экоакция” ҳам ташкил этилди. Давлат ва жамоат ташкилотлари ичида биринчилардан бўлиб ташкил этилган экологик акцияда ёнғин оқибатида нобуд бўлган дарахтлар ўрнига янги дарахт кўчатлари экилди.

Шу тариқа давлат солиқ хизмати органлари ходимлари Зомин миллий табиат боғига яшиллик олами қайтишига ўз ҳиссасини қўшди.

Шундан сўнг ходимлар Зомин туманининг бошқа диққатга сазовор жойларида бўлдилар. Саёҳат якуний қисмида ташкил этилган маънавий дастур – куй-қўшиқ ва рақслар барчага ҳақиқий байрам кайфиятини улашди.

Зомин миллий табиат боғ

Зомин миллий табиат боғ

Зомин миллий табиат боғ

Зомин миллий табиат боғ

Зомин миллий табиат боғ

Зомин миллий табиат боғ

Зомин миллий табиат боғ

Зомин миллий табиат боғ

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы