Қорақалпоғистон Республикаси. Давлат экология қўмитаси раиси ICBA халқаро марказида
22.
02. 2022
16:40
5021
Событие

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов ICBA халқаро маркази ҳудудидаги питомник ва иссиқхоналарни кўздан кечириб, таклиф ва тавсия берди.

ICBA халқаро маркази (БАА) молиявий кўмагида Орол денгизининг қуриган тубидан 10 хилдан ортиқ тупроқ типларини бир жойга тўплаш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида лизиметрик тадқиқот майдончаси барпо этилди ва тупроқлар олиб келиниб, тадқиқот ишлари бошланди. Лизиметрларда ўтказиладиган тадқиқотлар натижасида тупроқ аэрация қатламининг сув ва тузлар мувозанати бўйича сонли қийматларигина эмас, балки жуда катта амалий аҳамиятга эга бўлган турли қимматли маълумотлар тўпланади.

Шамол энергияси ёрдамида ер ости сувларини тортиб чиқариш қурилмаси электр энергияси бўлмаган чўл, яйловларда жойлашган хўжаликларда фойдаланишга жуда қулай ва юқори самарали қурилма ҳисобланади.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов ICBA халқаро маркази ҳудудида ташкил қилинган кўчат ўтқазиш тадбирида ҳам иштирок этиб, агролоток инновацион қурилма билан яқиндан танишди.

Кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этган тадбирда марказ ҳудудига манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Айтиш лозим, бу ерда кўчатларни замонавий технологиялар ёрдамида суғориш ва парваришлаш имконияти яратилган, яъни агролоток қурилмасидан фойдаланилади.

Ҳаводан ёмғир, шудринг сувларини ўзлаштириш, йиғиш хусусиятига эга бўлган агролоток инновацион қурилмаси 40% дан ортиқ сувни тежаш, тупроқ шўрланишининг камайиши, дарахт кўчаталри ва ўсимликларнинг ўсиши самарадорлигини ошириш, лоток остида тупроқ эрозиясининг ва бегона ўтларнинг ўсишининг олдини олиш каби қатор афзалликларга эга.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы