Навоий вилояти: Учқудуқда ҳуқуқбузар қўлга тушди
04.
05. 2020
14:57
6243
Эконадзор

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Учқудуқ туман инспекцияси томонидан рейдлар ўтказилиб, унда чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаётган шахслар «ушланмоқда». Ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Учқудуқ туман инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор рейд давомида фуқаро С.А. уй таъмиридан ҳосил бўлган қурилиш чиқиндиларини қопларга жойлаган ҳолда белгиланмаган жойга ташлагани аниқланди.

Ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.

Азиз юртдошлар! Санитар тозалаш хизмати ходимлари меҳнатининг қадрига етайлик! Зеро, улар қатъий карантин вақтида тиббиёт, Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари билан бир қаторда туну кун меҳнат қилмоқдалар!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы