«Жайрон» экомаркази - экологик туризм маркази сифатида
18.
06. 2020
20:42
7537
Новости

Ўзбекистон экотуризм соҳаларини ривожлантиришда улкан салоҳиятга эга бўлиб, географик ва табиий жойлашуви республикамиз ҳудудида экологик туризмни ривожлантириш учун қулайдир.

Давлатимиз раҳбари томонидан ички туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, туризм, жумладан экотуризмни ривожлантиришга доир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ экологик туризм маскани ҳисобланган Бухоро вилоятидаги «Жайрон» экомарказига бориб, у ернинг сайёҳлик мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди.
 

Ташриф доирасида марказнинг туристик салоҳияти муҳокама қилиниб, меҳмонлар учун қулайликлар яратиш мақсадида марказда олиб борилаётган илмий изланишлар, унинг тарихи ҳақида батафсил маълумотлар берилиши, жайрон билан боғлиқ махсус сувенирлар линияси ҳамда унинг бренд дўконларининг ташкил этилиши, шу билан бирга қўриқхона ҳудудида бир неча Кузатув минораси ва улар бўйича махсус маршрутни яратиш режалаштирилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Айни дамда ихтисослаштирилган марказда кўплаб имкониятлар мавжуд бўлиб, бу ерда халқаро стандартларга мувофиқ келувчи замонавий ташриф маркази (visitor center), музей яратилмоқда.

Шунингдек, мамлакатимиз барча ҳудудларининг мактаб ўқувчилари, академик коллеж ва лицейлар ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабаларининг экскурсиясини йўлга қўйишга доир махсус дастур ишлаб чиқилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы