Хоразм вилояти, Урганч тумани. Муносабат
03.
07. 2020
16:00
6907
Эконадзор

Kun.uz сайтида «Урганч туман аҳолиси чиқинди полигонининг бадбўй тутуни ва сассиқ ҳидидан азият чекмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Мазкур ҳолатни бартараф қилиш мақсадида Олий Мажлис сенати Аграр, Сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Б.Тожиев, Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати К.Жуманиёзов, сенатор У.Шарипов, Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи А.Қличев, Урганч туман ҳокимлиги мутасаддилари, тегишли вилоят ва туман ташкилот раҳбарлари, «Чўлобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар иштирокида ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида «Урганч Авто Эко Транс» МЧЖга қарашли чиқинди полигонида чиқиндиларнинг ёниб кетишига йўл қўймаслик ва атмосфера ҳавосини зарарли газлар, тутун билан ифлослантирмаслик бўйича махсус ишчи гуруҳ шакллантирилди ва рекултивация ишлари бошланди.


 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы