Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги экологик рейд назорат тадбири ўтказилди.
Назорат тадбири давомида Қарши шаҳар ҳудудидан фуқаро О.К. томонидан бир бош қуш боласи олиб юрганлиги ҳолати аниқланди. Инспекторлар томонидан қуш боласи кўздан кечирилганда тош қирғий боласи эканлиги аниқланди.
Табиат жонкуярлари томонидан бир бош тош қирғий боласи Шахрисабз шаҳрида жойлашган хусусий зооциркга далолатнома тузган холда топширилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати