Ёшлар сиёсати тўғрисида

Дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади. Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари

Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

– очиқлик ва шаффофлик;
– ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштирок этиши;
– ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
– маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларнинг устуворлиги;
– ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги.

Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

– ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
– ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш;
– ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш;
– ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш;
– ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш;
– ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш;
– ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш;
– ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш;
– иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;
– ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
– ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
– ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш;
– ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

 

 


Фойдали манбалар