Аккредитация жараёни

Оммавий ахборот воситалари вакилларини Давлат экология қўмитаси ҳузурида аккредитация қилиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» ги 243-сон қарорига мувофиқ Давлат экология қўмитаси ҳузурида оммавий ахборот воситаси мухбирини аккредитация қилиш учун таҳририят ўзининг расмий бланкасида бош муҳаррирининг имзоси қўйилган, муҳр билан тасдиқланган буюртманома тақдим этади.

Таҳририятнинг буюртманомасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

– оммавий ахборот воситасининг номи ва тури;
– ихтисослашуви;
– тарқалиш ҳудуди;
– электрон почта манзили;
– таҳририятнинг телефонлари ва факслари рақамлари;
– аккредитацияга тақдим этилган мухбирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
– касб вазифаларини бажариш учун ушбу мухбир ўзи билан бирга олиб юриши зарур бўлган аппаратлар.

Буюртманомага батафсил маълумотлар (мухбирнинг хизмат мавқеи, паспортига оид маълумотлар, дипломи нусхаси, электрон почта манзили, телефон ва факс рақами) мавжуд бўлган маълумотнома ҳамда белгиланган шаклдаги тўртта фотосурат илова қилинади.

Юборилган ариза белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

 

Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот авоситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби тўғрисида Низом.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 


Фойдали манбалар