Вазирликнинг вазифалари ва фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти

– Табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва иқлим ўзгариши соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

– Табиатни муҳофаза қилиш, жумладан, атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда давлат экологик назоратини юритиш;

– Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

– Гидрометеорология хизматини ташкил этиш, иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторингини юритиш;

– Табиатни муҳофаза қилиш борасида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликни ривожлантириш, экологик тарбия, тарғибот, таълим ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ишларини тизимли ташкил этиш;

– «Яшил» ўсиш тамойилларини жорий этиш, атроф-муҳитга зарарли ташланмаларни қисқартириш ҳамда инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини камайтириш;

– Табиатни муҳофаза қилишга рақамли технологияларни жорий этиш, мониторинг юритишда инсон омилини қисқартириш ва автоматлаштириш тизимини йўлга қўйиш;

– Экотуризм, ов ва сафари туризм соҳасини янада ривожлантириш, ўрмон хўжаликлари ва миллий табиат боғларининг (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно) имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда тегишли инфратузилма объектларини яратиш, хорижий ва ички сайёҳларга муносиб шарт-шароит яратиш ва уларга хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

– Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш учун таъсирчан чораларни қўллаш;

– Атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;

– Амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг табиатни муҳофаза қилиш стандартлари, нормалари, қоидалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш ва қонуний чоралар кўриш;

– Юридик ва жисмоний шахсларнинг табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;

– Ўрмонлардан оқилона фойдаланиш устидан назоратни ўрнатиш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ўрмонларнинг ер устида ва авиация ёрдамида қўриқланишини ташкил этишни назорат қилиш;

– Туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳада қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

– Туризм соҳасига оид комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш ҳамда туризм соҳасида фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш;

– Мамлакатнинг туризм салоҳияти кўламини кенгайтириш, туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида ривожлантириш, туризм турларини кўпайтириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда туризм имижини мустаҳкамлаш.

 

Ҳудудий бошқармаларнинг асосий вазифалари

 

Экология вазирлигига юкланган вазифа ва функцияларни ҳудудда самарали бажариш;

– Вилоят, шаҳар, туманлар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг махаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича тадбирларни амалга ошириш;

– Атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва алоҳида объектлар муҳофаза қилинишини, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

– Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари
ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида таъсирчан тизимни амалга ошириш;

– Ер, ер ости бойликлари, сув, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш;

– Ҳудудда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

– Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат кадастри
ва мониторингини, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни, ёввойи ўсимликларни кўпайтириш
ва сақлаш питомникларини, зоология ва ботаника коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш;

– Экологик тарбия, тарғибот ва таълимни, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

– Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш;

– Экология ва атроф муҳит муҳофазаси масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорликни, қулай атроф муҳитга бўлган фуқаролар ҳуқуқини таъминлаш.

Ҳудудий бошқармаларнинг асосий функциялари

1) ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, атмосфера ҳавоси, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида махаллий давлат бошқарувини амалга ошириш;

2) ўз ваколатига тегишли ёки атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш;

3) атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш юзасидан экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш тадбирлари дастурларини келишиш;

4) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига янги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, уларга ном бериш ва уларни қайта номлаш бўйича таклифлар киритиш;

5) маҳаллий аҳолини атроф муҳит ҳолати ва уни соғломлаштириш бўйича жойларда кўрилаётган чораларга доир маълумотлар билан таъминлаш;

6) чиқиндиларни йиғиш, саралаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш тизимини самарали ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

7) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда чиқинди тўплаш шохобчаларидан фойдаланиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, полигонларини бошқариш, чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш
ва реализация қилиш масалалари бўйича санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

8) маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан жойлардаги руҳсат этилмаган чиқиндихоналарни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш;

9) чиқиндилар сақланадиган ҳудудлардаги тупроқни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини олиб бориш;

10) жойларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

 

 

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизим ташкилотлари ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятини янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича асосий йўналишлари этиб белгилансин:

атроф муҳитнинг жорий ҳолатини ўрганиш, ифлослантирувчи моддаларнинг биохилма-хилликка, жумладан, ноёб, йўқ бўлиб кетиш арафасида турган ўсимлик ҳамда ҳайвон турларига таъсирини ўрганиш;

ер ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олувчи технологиялар бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

ер ости ва ер усти сувлари ифлосланишининг олдини олиш, оқова сувларни тозалаш ва қайта ишлаш бўйича самарали усул ҳамда технологияларни ишлаб чиқиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;

атмосфера ҳавосининг жорий ҳолати, ундаги ифлослантирувчи моддаларнинг атроф муҳит ва табиатга таъсири масалалари бўйича чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш, атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтиришни таъминловчи янги, самарали услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш;

маиший ва турли чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни таъминловчи самарали услуб ҳамда технологияларни ишлаб чиқиш бўйича амалий тадқиқотлар олиб бориш;

“яшил” технологияларга ўтишни жадаллаштириш ва ресурс тежамкор технологияларни кенг жорий этиш орқали “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш;

глобал иқлим ўзгаришининг экология ва атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида экотизим хизматларини амалга ошириш орқали атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тегишли норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси учун малакали илмий кадрларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш ва грантлар асосида илмий тадқиқотлар олиб бориш;

замонавий илмий-лаборатория базасини шакллантириш, уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион tadqiqotlarni kengaytirish va ularning integratsiyasi bo‘yicha samarali tizimni shakllantirish.

 

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

         республика атмосфера ҳавоси, ер юзасидаги сувлар, тупроқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг ифлосланиш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, аналитик назорат натижаларини тизимлаштириш ва умумлаштириш;

чиқиндиларни кўмиш (жойлаштириш)да экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиниши, радиация хавфсизлиги таъминланишининг аналитик назоратини ташкил этиш;

         Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан инспекциявий аналитик назорат, ифлослантириш манбалари мониторинги бўйича ишларни амалга оширишда раҳбарлик қилиш ҳамда ташкилий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

         оқова ва ташланмалар, чиқиндилар, табиий муҳит объектлари ифлосланиши намуналарини олиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий анализларини олиб боришнинг илғор усулларини ўзлаштириш, такомиллаштириш, зарур ҳолатларда, ишлаб чиқиш, қайта мукаммал ишлаш ва жорий қилиш;

         атмосферага моддалар ташланмалари назорати ва арбитраж ўлчовлари ўтказилишини, табиий муҳит объектлари ифлосланиши

 

Марказнинг функцияларни қуйидагилар:

 

а) республика атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари, тупроқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг ифлосланиш манбалари тўғрисидаги маълумотларни, аналитик назорат натижаларини тизимлаштириш ва умумлаштириш соҳасида:

         Ўзбекистон Республикаси бўйича геоахборот тизимлари технологиялари асосида аналитик назорат ва ифлослантирувчи манбалар мониторингининг ахборот-картографик маълумотлар базасини шакллантиради;

         Марказнинг ахборот бюллетенлари ва бошқа расмий нашрларини ҳамда табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисидаги материаллар ва бошқа маълумотлар чоп этилишини ташкиллаштиради ва амалга оширади;

давлат мониторинги тизимида атроф муҳит ҳолатини кузатишни амалга ошириш, атроф табиий муҳитни ифлослантириш манбалари мониторинги ва аналитик назорат натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди;

         Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ)нинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини экологик вазият, атмосфера ҳавосига зарарли моддаларнинг ташланиши, оқова сувларнинг сифати, тупроқнинг ва сув ресурсларининг ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар билан белгиланган тартибда таъминлайди;

         атроф муҳитнинг (ҳаво, сув ва тупроқ) радионуклидлар ва бошқа хавфли моддалар билан ифлосланиши ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Танг вазиятларни бошқариш марказига ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ахборот-таҳлил хизматларига (тезкор навбатчилар гуруҳларига), шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказилишини амалга оширади;

 

 

"Давлат экологик экспертизаси маркази" ДМ

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини ва экологик экспертиза обектини рўёбга чиқариш (реализатсия қилиш) мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини аниқлашда давлат экологик экпертизасини ўтказиш;

амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолият томонидан атмосфера ҳавосига чиқариладиган ташламаларининг, ер усти сув оқимлари ёки жой релефига ифлослантирувчи моддалар оқоваларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик норматив лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун эксперт ва мутахассисларни, шу жумладан, хорижий ва халқаро экспертларни жалб қилиш;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича тажриба алмашишда бошқа мамлакатларнинг соҳа йўналишидаги халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш;

атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган материаллар ва лойиҳалар сифатини баҳолаш ҳамда ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг рейтингини шакллантириш;

муассис билан келишилган ҳолда замон талаблари, давлат ва соҳа стандартлари ва меъёрларига мувофиқ давлат экологик экспертизаси тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш тизимини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун муассисга киритиш;

давлат экологик экспертизасини ўтказишни профессионал даражада амалга ошириш борасида мутахассис ва ходимларни ўқитиш, касб маҳоратини ва малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш.

 

 

Эко-Медиа маркази” ДМ

Қуйидагилар Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида автоматлаштирилган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базасини яратиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларни давлатнинг бошқа органлари тизимлари билан изчил интеграциялаштириш, ривожлантириш ва олиб бориш, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги нинг ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш
ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг мониторинги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

замонавий технологиялар ва ижодий ёндошишлардан бевосита фойдаланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кенг жамоатчилик хабардорлигини оширишга қаратилган ахборот-таҳлил ва обзорли медиа материалларини тайёрлаш, экологик маданиятни ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш;

Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси

Қуйидагилар Дирексия фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

Таъсисчи олдида турган вазифаларни амалга оширилишини таъминлаш мақсадида вазирлик тизимида мавжуд қурилиш ишларини ташкиллаштириш;

Вазирлик тизимида ёки бошқа ташкилотларда олиб борилаётган қурилиш ишларида инженерлик хизматларини кўрсатиш;

қурилиш ишларида бош пудратчи ва техник назоратчи вазифасини амалга ошириш ҳамда бино-иншоатлардан фойдаланиш борасида хизмат кўрсатиш;

капитал қурилиш ва таъмирлаш ҳамда обектларни қайта қуриш, ободонлаштириш ишларида ягона буюртмачи вазифаларини бажариш;

қурилиш обектларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;

бирламчи рухсат берувчи, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган муддатда сифатли тайёрланишини таъминлаш, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

обектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур шарт- шароитлар яратиш;

лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш, харидларни режалаштириш, харидлар тартиб-таомилларини белгилаш ва унинг шаффофлиги ҳамда қонунийлигини таъминлаш;

лойиҳаларни бошқариш ва қурилиш ишлари бўйича техник назорат олиб борилишини таъминлаш, муаллифлик назоратини ташкил этиш ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда обектларни фойдаланишга қабул қилиш ишларини ташкил этиш;

субъектларнинг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ўзаро муносабатлари шаффофлиги ҳамда қонунийлигини таъминлаш;

санитар тозалаш хизматини кўрсатиш инфратузилмаси обектларини қуриш, қайта таъмирлаш ва ундан фойдаланиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш, буюртмачи ва бош пудратчи сифатида иштирок этиш;

ҳар йилги инвестицион дастур ижроси доирасида тасдиқланадиган пудрат, қурилиш ишлари дастурида белгилаб ўтилган вазирлик тизимидаги қурилиш ва пудрат ишларини амалга ошириш;

хавфлилик даражаси юқори бўлган обектларда қурилиш ишларини ташкиллаштириш ва хизмат кўрсатиш;

 

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази

соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантириш, абонентлар ҳамда тўловлар ҳисобининг ягона биллинг тизими, шу жумладан электрон тўлов тизимларини такомиллаштириш;

чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундиришда электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш харажатларини марказлаштирилган ҳолда қоплаш;

аҳолини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш, маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш ҳажмини оширишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш, соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий этиш;

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни шакллантириш, иқтисодий-техник жиҳатдан асослантириш, ваколатли органлар билан келишиш борасида ишчи орган вазифасини бажариш;

соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик битимларини амалга оширишда иштирок этиш, инвестиция лойиҳалари юзасидан лойиҳа таклифлари ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш;

маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш ҳолатини тизимли мониторинг ва таҳлил қилиш, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимига кирувчи санитар тозалаш корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириш.

 

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги

гидрометеорологик кузатувларнинг давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва қуролли кучларини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш;

Давлат гидрометеорологик ахборотлар фонди, атроф муҳит ифлосланиши ҳақидаги ахборотлар давлат фонди, юза сувлар давлат ҳисобини ташкил этиш ва уни юритиш;

Давлат сув кадастрини яратиш ва олиб бориш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш;

Атмосфера ҳавоси, тупроқ, юза сувлар ифлосланиши, шунингдек, ҳафли гидрометеорологик ҳодисаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши бўйича мунтазам кузатувлар ўтказиш;

Об-ҳаво, дарёлар сувлилиги, иқлим ўзгаришининг қисқа ва узоқ муддатли прогнозлашни яхшилаш бўйича илмий-текшириш ишларини ўтказиш.

Ўрмон хўжалиги агентлиги

         Давлат ўрмон фондига кирадиган ерларда Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома

Ўрмон фондининг пичан ўришга мўлжалланган майдонларда пичан ўриш учун рухсатнома

Ўрмон фонди яйлов ҳудудларида чорва молларини боқиш учун рухсатнома

Ўрмон фонди ерларини давлат хусусий шерикчилик асосида ижарага бериш аукцион портали


Фойдали манбалар