Санитар тозалаш соҳасида ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш Бош бошқармасининг асосий вазифалари, функциялари:

Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сон Фармонига асосан Кўмитага юкланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат кўмитасининг марказий аппаратидаги санитар тозалаш соҳасида фаолият кўрсатаётган давлат ва нодавлат ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштирадиган органи ҳисобланади.

Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойишлари ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Қўмита раисининг буйруқ ва кўрсатмаларига амал қилади.

Бош бошқарма таркибига:

Санитар тозалаш соҳасида методология ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

Санитар тозалаш соҳасида ишларни ташкиллаштириш;

Чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш, инновацион технологияларни жорий қилиш;

Иқтисодий таҳлил ва санитар тозалаш бўйича тарифлар бўлимлари киради.

Бош бошқарма қуйи турувчи раҳбарларнинг юқори турувчи раҳбарларга, бўйсуниши ҳамда ҳисобдорлиги асосида фаолият кўрсатади.

Бош бошқарма ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Бош бошқарма фаолияти Ўзбекистан Республикаси Давлат бюджети ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилдар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

– санитар тозалаш соҳасини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

– санитар тозалаш ишларини белгиланган методология асосида ташкил этиш;

– чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жисмоний ва юридик шахслар, махсус ваколатли давлат органлари, ташкилот ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш;

– тегишли давлат идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда самарали санитар тозалаш тизимини ташкил этиш;

– маиший чиқиндиларни ҳосил бўлиши, уларни тўплаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, утилизация қилиш ва кўмиш ишларининг самарали тизимини ташкил этиш;

– чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида инновацион технологияларни жорий қилиш;

– Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари, Тошкент шаҳар “Махсустранс” давлат унитар корхонаси, “CHIQINDILARNI QAYTA YUKLASH VA UTILIZASIYA QILISH” давлат корхонаси ҳамда уларнинг филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш;

– маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларининг фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

– санитар тозалаш хизматлари тарифлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
 

Бош бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

– санитар тозалаш соҳасида чиқиндилар билан ишлаш субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан давлат экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;

– санитар тозалаш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

– юклатилган вазифаларни бажариш учун мутасадди идораларнинг ҳодимларидан иборат эксперт, маслаҳат гуруҳларини, илмий кенгашларини ташкил этади;

– санитар тозалаш соҳасига оид давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда уларнинг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланади;

– вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан санитар тозалаш соҳасини тартибда солиш билан боғлиқ зарурий маълумотларни талаб килиб олади;

– қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари ва чиқиндиларни йиғиш майдончаларини лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича ишларни ташкил этади;

– чиқиндилар билан ишлашга оид статистик маълумотлар базасини шакллантиради;

– истеъмолчиларнинг умумреспублика ҳисобини шакллантиради ва юритишда қатнашади;

– чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар олдини олиш чора-тадбирларни амалга оширади;

– санитар тозалаш соҳасида тизимли муаммоларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш чораларини кўради;

– чиқиндилар билан боғлиқ ишлар соҳасида самарали иш услубларини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий қилади;

– Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари, Тошкент шаҳар “Махсустранс” давлат унитар корхонаси, “CHIQINDILARNI QAYTA YUKLASH VA UTILIZASIYA QILISH” давлат корхонаси ва уларнинг филиаллари бошлиқларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ҳамда аттестациясида иштирок этади;

– ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади.