Бухоро вилояти: Пешку туманида ноқонуний қум-шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди
30.
04. 2020
13:32
5937
Эконадзор

Жорий йил 28 апрель куни Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экологик назорат инспекцияси томонидан экологик рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида Пешкў тумани «Варахша» чўл ҳудудида ноқонуний қум-шағал қазиб олаётган фуқаро аниқланди.

Ҳолат юзасидан мазкур қонунбузарликни содир этган фуқарога нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима белгиланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы